Кўпчилик олдин фойдаланишда бўлган ҳар қандай транспорт воситаси божхонада автоматик тарзда "б/у" деб тан олинади, деб ўйлайди. Аслида эса бу ҳар доим ҳам шундай эмас.
Бу масала жуда муҳим, чунки б/у транспорт воситалари учун божхона тўловлари янги транспорт воситаларига нисбатан бир неча баробар юқори бўлиши мумкин.
📌 КЕЙС
Мижоз 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомобилни импорт қилмоқчи. Автомобиль хорижда рўйхатдан ўтган ва маълум вақт фойдаланилган.
Мижознинг саволи:
❓ Автомобиль аввал фойдаланилган бўлса, божхонада ҳам албатта "б/у" деб ҳисобланадими?
Амалдаги тартибга кўра, ТИФ ТН 8701, 8702, 8703, 8704, 8705 ва 8716 товар позицияларига кирувчи транспорт воситалари учун "б/у" мақоми транспорт воситасининг аввал ишлатилганлигига эмас, балки унинг ишлаб чиқарилган санасига қараб аниқланади.
Яъни, транспорт воситаси қанча юргани ёки аввал рўйхатдан ўтганлиги эмас, ишлаб чиқарилганидан кейин қанча вақт ўтгани муҳим аҳамиятга эга.
Қонунчиликка кўра, ишлаб чиқарилган санадан 3 йил ёки ундан ортиқ вақт ўтган бўлса, транспорт воситаси "фойдаланилган (б/у)" деб ҳисобланади.
Агар аниқ ишлаб чиқарилган сана мавжуд бўлмаса, у VIN-код асосида аниқланади ва ҳисоблаш тегишли йилнинг 1 июлидан бошланади.
Автомобиль VIN-кодига кўра 2023 йилда ишлаб чиқарилган.
Шу сабабли шартли ишлаб чиқарилган сана: 01.07.2023 йил
Демак, мазкур автомобиль:
🔹 01.07.2026 йилгача — янги транспорт воситаси
🔹 01.07.2026 йилдан кейин — б/у транспорт воситаси ҳисобланади.
Транспорт воситаси аввал фойдаланилган бўлиши уни автоматик равишда божхона мақсадлари учун "б/у" қилиб қўймайди. Божхонада асосий мезон — транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган санасидан ўтган муддат ҳисобланади.
Божхона тўловларида катта фарқ юзага келмаслиги учун транспорт воситасининг "янги" ёки "б/у" мақомини олдиндан тўғри аниқлаш муҳим ҳисобланади.
@autodeklarant