‼️Ҳаво тозаловчи қурилмалар ҳақида

Telegram WhatsApp

100 USD

Продам Другое
‼️Ҳаво тозаловчи қурилмалар ҳақида Тошкент осмонида қуюқ туман сингари кўринаётган заррачалар — аслида ҳаво ифлосланишининг очиқ белгиси. Аҳоли буни сезаётгани сари ҳаво тозалагичларга талаб ҳам кескин ошди Ҳаво тозаловчи қурилмалар божхона расмийлаштирувида 8509800000 ТИФТН коди остида таснифланади. Ушбу код бўйича 20% божхона божи ва 12% ҚҚС мавжуд, яъни импорт қилмоқчи бўлсангиз умумий ҳисобда 32% қўшимча тўлов тўлашингизга тўғри келади Оддий қилиб тушунтирсам, 100 долларлик битта қурилмага тахминан 32 доллар божхона тўловлари чиқади. Албатта, йирик партиялар учун ўртача харажат камаяди, аммо барибир арзон бўлиб қолмайди. Интернетдаги эълонларни кўриб чиққанимда, ҳаво тозаловчи қурилмалар 1 миллиондан 15 миллион сўмгача сотилаётганини кўрдим. Нархлар паст эмас. Ҳа, кимдир 2–3 миллионни қиммат эмас деб ўйлаши мумкин, аммо Тошкентдаги хонадонларнинг 10% ҳам уйида бундай қурилма йўқ деб ўйлайман, балки статистикласи эълон қилинар. Сабаби оддий, нархлар аҳолининг харид қобилиятига мос эмас Экологик вазият йилдан-йилга оғирлашаётган бир пайтда, менинг фикримча, ҳаво тозаловчи қурилмалар импортига имтиёз бериш, ёки ҳеч бўлмаса бож ставкаларини камайтириш жуда ўринли бўларди. Ахир тоза ҳаво шахсий эҳтиёж эмас, жамият эҳтиёжи Умид қиламанки, янгиланган Экология қўмитаси бу масалани кўриб чиқиб, тегишли мутасаддиларга аҳолининг соғлиғига хизмат қиладиган ташаббус билан чиқишади 👉 @autodeklarant
👁 2 просмотров 📅 28.06.2026 🆔 422876
Местоположение
@
@autodeklarant

На сайте с 2026

Написать в Telegram

Вы являетесь владельцем канала @autodeklarant? Хотите получить контроль над этим профилем и управлять своими объявлениями напрямую? Узнать подробнее →

✓ Запрос отправлен! Мы свяжемся с вами в течение 1-2 рабочих дней.
Войти, чтобы написать